Бугун, 7 ноябрь куни Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тур доирасида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Туркманистонда "Аҳал"га қарши ўйин ўтказди. Ҳужумларга бой бўлган ўйинда томонлар муроса йўлини танлашди (1:1).
Ушбу учрашувда дарвозаларга киритилган голларга Алибек Абдураҳмонов ("Аҳал") ҳамда Хожимат Эркинов ("Пахтакор") муаллифлик қилишди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги турда ушбу жамоалар Тошкентда ўзаро баҳс олиб боришган эди. Ўшанда Максим Шацких шогирдлари рақибларини йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.