Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода талаба қиз “мусоровоз” ғилдираклари остида қолиб вафот этди

Чиқинди ташлагани келган 2-босқич талабаси бўлган қизни “мусоровоз” босиб кетди.

639views1replies
0

Иллюстрация / Бухоро вилоят экология бошқармаси

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида чиқинди ташувчи юк машинаси талаба қизни босиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати UzNews.uz cўровига асосан маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 7 ноябрь куни соат тахминан 08:30 ларда Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида содир бўлган. Бухоро давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси бўлган қиз чиқиндини ташлаш учун келган вақтида “Махсусавтохўжалик” МЧЖнинг 42 ёшли ҳайдовчиси уни пайқамасдан босиб кетган.
“Мусоровоз” юк қутисини бўшатиб, иккинчиси томонга ҳаракатланаётган вақтида машинанинг олд томонидан ўтиб кетаётган қизни босиб қолган.
Қиз паст бўйли бўлгани учун юк машина кабинасига жуда яқин келган вазиятда ҳайдовчи уни илғамай қолган ва машинани устига ҳайдаб юборган. Қиз воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
639views1replies
0

Комментарии