Пойтахтдаги Бобур кўчаси ва "Тошкент" халқаро аэропортини боғловчи йўл ўтказгичнинг биринчи босқич қурилиш-монтаж ишлари якуни бўйича синов ўтказилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Синовга кўра 4 та автотрейлерга (ҳар бири 35 тонна) 4 та ҳарбий танк (ҳар бири 40 тонна) юкланиб йўл ўтказгичга умумий 300 тонна юклама берилди.
Синов натижаларига кўра йўл ўтказгич эксплуатация давридаги юкламага нисбатан кўпроқ юкламага муваффақиятли бардош берди ва мустаҳкам эканлигини исботлади.
Маълумки, бу кўприк Бобур кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа йўли ва темир йўл устидан ўтади. Автомобиллар қатновига қулайликни ошириш мақсадида бу ерда аввалги кўприкка ёндош яна бир эстакада қурилмоқда. У йиғма монолит услубида бўлиб, сифат талабларига мос.
Қурилиш битгач, кўприкнинг эни 46 метрга етади. Бир кеча-кундузда 20 минг транспортни ўтказиш қобилиятига эга бўлади. Илгари бу кўрсаткич 9-10 минг атрофида эди.