• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 6 ноября 2023

Наманганда она ўзининг 10 яшар фарзандини аёвсиз калтаклади — видео

Боланинг олган тан жароҳати юзасидан тиббий экспертиза тайинланган. Ҳолатни омбудсман назоратга олди.

668
0
Видеодан кадр

Қатор интернет ресурсларида ва ижтимоий тармоқларда хонадон ҳовлисида ёш болани аёвсиз калтаклаётган аёл акс этган видео тарқалди.

Болалар омбудсманининг хабар қилишича, 2023 йил 4 ноябрь куни Янги Наманган тумани "Ёшлик" МФЙ Исломобод кўчасида яшовчи фуқаро К.Х. яшаш хонадонида ўз фарзанди 2013 йилда туғилган вояга етмаган С.М. ни қаттиқ калтаклаган. 

Ҳолат бўйича зудлик билан Наманган шаҳар ИИО ФМБ Янги Наманган тумани ИИБ тезкор тергов гуруҳи воқеа жойида ҳозир бўлган. Ушбу ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, вояга етмаган М.С. олган тан жароҳати юзасидан тегишли тартибда судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Ҳозирда Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан фуқаро К.Х.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши юзасидан тегишли тартибда тергов суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

668
0