Поиск
RUUZ

Погода

Ҳафта ўртасида 9 та вилоят ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

Синоптиклар ушбу ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

162views0replies
0

Самарқанд ФВБ

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари кутилаётган кучли ёмғир ёғиши сабабли, 9 та вилоятнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжабод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади.
162views0replies
0

Комментарии