Поиск
RUUZ

Погода

Янги ҳафтада ёмғир ёғиб, ҳарорат +3 даражагача тушади — Ўзгидромет

Чоршанба кунидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудини нам ва совуқ массалар босиб ола бошлайди.

891views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бугун кундузи баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +19...+24 даража атрофида бўлади. Ҳафта ўртасида ҳаво ўзгаради.
8 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади. 8 ноябрда ҳудуднинг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 9 ноябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. 10 ноябрда республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
8-10 ноябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с.гача кучайиши мумкин. 8-9 ноябрда ҳарорат +13...+18 даражагача аста-секин пасаяди, 10 ноябрда +15...+20 даражагача бўлади. 10 ноябрга келиб, ҳарорат кечаси +3...+6 даражача пасаяди.
Пойтахтда 6-7 ноябрь кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +20...+23 даража бўлади.
8 ноябрда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. 9 ноябрда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 10 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди.
8-9 ноябрда ҳарорат +14...+16 даражача аста-секин пасаяди, 10 ноябрда +16....+18 даражагача бўлади. 10 ноябрга ҳарорат кечаси +3...+6 даражагача пасаяди.
891views0replies
0

Комментарии