Баҳрайннинг Манама шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи якунланди. Қизлар ўртасида кечган беллашувлар Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.
Жамоавий дастурда иштирок этган Гулистан Пердибаева, Фернанда Эррера, Наргиза Жаксибаева ҳамда Самира Шокирова квартети барча рақибларни доғда қолдириб, олтин медалларга сазовор бўлди, дея хабар бермоқда МОҚ Матбуот хизмати.
Ўзбекистонлик қиличбозлар финалда Болгария жамоасини 45:30 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Яккалик йўналишида кечган баҳсларда Гулистан Пердибаева олтин, Фернанда Эррера эса бронза медалига сазовор бўлган эди.