• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 3 ноября 2023

Ўзбекистон БМТнинг Кубанинг иқтисодий блокадасини тўхтатишни талаб қилувчи резолюциясини қўллаб-қувватлади

БМТ Бош ассамблеяси АҚШни Кубага қарши савдо-иқтисодий эмбаргони тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.

321
0
news.un.org

Резолюцияни 187 давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам қўллаб-қувватлади. АҚШ ва Исроил бунга қарши чиқди, Украина эса овоз беришда бетараф қолди. 

Шунингдек, Россия ҳамда Ўзбекистонга қўшни бўлган 5 та давлатнинг барчаси резолюцияни қўллаб-қувватлади.

Эслатиб ўтамиз, Қўшма Штатлар 1961 йилда Америка мулкини миллийлаштиришга жавобан Куба билан дипломатик алоқаларни узган эди. 1962 йил февраль ойида Вашингтон Кубага қарши савдо-иқтисодий эмбарго эълон қилди.

1992 йилдан бери Куба ҳар йили БМТ Бош Ассамблеясига Америка эмбаргосини бекор қилиш зарурлиги ҳақидаги резолюция лойиҳасини тақдим этиб келади.

321
0