Бугун, 2 ноябрь куни кутиб олувчилар учун кутиш зали очилди. Умумий майдони 500 кв.м бўлган алоҳида павильон халқаро аэропортнинг учиб келиш зали ёнидаги P2 автотураргоҳида жойлашган. Ушбу павильонда кутиб олувчилар учун ўриндиқлар мавжуд бўлиб, яқин кунларда кафе ва гул дўкони очилади ҳамда савдо автоматлари, банкоматлар, мобил қурилмалар учун зарядлаш пунктлари ўрнатилади.
Қайд этилишича, қурилган павильон вақтинчалик ечим ҳисобланади. Айни пайтда мавжуд терминални кенгайтириш лойиҳасини ишлаб чиқиш якуний босқичда бўлиб, у ерда кутиб олувчи ва кузатувчилар учун барча шароитлар яратилади.