Хоразм вилояти божхона бошқармаси ва вилоят ДХХ билан ҳамкорликда қонун бузилиш ҳолати фош этилган.
Маълум қилинишича, “Урганч” халқаро аэропортидан “Урганч-Истанбул” рейси орқали учиб кетаётган чет эл фуқароси Р.В. гумон қилиниб, унга тегишли бўлган шахсий буюмлар солинган қўл сумкаси текширилган.
Натижада оғзаки сўров пайтида айтилмаган, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тақиқланган, 50 дона (1898, 1903, 1908, 1911, 1914, 1916, 1961, 1962, 1963) йилларда ва темурийлар даври тангалари бўлган, тахминан XV асрларда Бухоро ва Самарқандда зарб этилган мисдан ясалган қадимий тангаларни олиб кетаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган. Мазкур тангалар ЖИБ Урганч шаҳар судининг қарорига асосан, давлат эгалигига ўтказилган.
Ҳозирда ушбу қадимий тангалар “Хива Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонага топширилган.