Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон шаҳарларининг яшаш қулайлиги бўйича рейтинги тузилди

Рейтингга республиканинг 30 та шаҳри киритилган бўлиб, уларнинг ҳар бирида 40 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

1061views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Макроиқтисодиёт ва минтақавий тадқиқотлар институти Ўзбекистондаги яшаш қулайлиги бўйича шаҳарлар рейтингини тузди. Унга кўра, рейтингга 40 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган 30 та шаҳар киритилган.
Шаҳарларда яшаш қулайлиги Global Liveability методологиясига мувофиқ ишлаб чиқилган композит индекс асосида баҳоланди. Индексни шакллантиришда таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, барқарорлик, маданият ва атроф-муҳит йўналишларидаги жами 27 та миқдорий ҳамда сифат кўрсаткичларидан фойдаланилди. 
Кучли бешликка Тошкент (100 баллдан 79,1 балл), Урганч (76), Бухоро (75,4), Самарқанд (70,6) ва Навоий (68,1) шаҳарлари кирди.
Рейтингни Бекобод (35,3), Хонобод (35,3), Янгиер (33,5), Оҳангарон (32,9) ва Қувасой (26,4) шаҳарлари якунлади.
Йўналишлар бўйича дастлабки уч ўрин қуйидагича тақсимланди:
• таълим: Бухоро, Гулистон, Урганч (Тошкент – ​​4-ўрин);
• тиббиёт: Урганч, Гулистон, Бухоро (Тошкент – ​​12-ўрин);
• инфратузилма: Урганч, Навоий, Тошкент;
• ижтимоий-иқтисодий барқарорлик: Тошкент, Урганч, Гулистон;
• маданият ва атроф-муҳит: Тошкент, Бухоро ва Самарқанд.
1061views0replies
0

Комментарии