Поиск
RUUZ

Реклама

ERIELL Group Орол денгизи экотизимининг тикланишини фаол қўллаб-қувватламоқда

29 октябрь куни «Орол денгизидаги боғим» лойиҳаси доирасида ERIELL Group томонидан 2000 туп кўчат харид қилиниб, Устюрт экспедицияси томонидан Орол денгизи тубига кенг кўламда экиш ишлари амалга оширилди.

49views0replies
0

Дарахтлар сайёрамиз экотизимида муҳим роль ўйнайди. Улар биологик хилма-хилликни сақлашга, кислород ишлаб чиқаришга ва ҳавони тозалашга ёрдам беради.
Фотосинтез жараёнида дарахтлар карбонат ангидридни ўзлаштиради, бу эса иқлим мувозанатини сақлашга ва атроф-муҳит сифатини яхшилашга ёрдам беради. Уларнинг илдизлари тупроқни ушлаб туради, эрозиянинг олдини олади ва ернинг унумдорлигини сақлайди. Табиат томонидан ўйлаб топилган бу мувозанатни бузиш осон, тиклаш эса жуда қийин.
ERIELL Group нафақат ўз фаолияти доирасида, балки жамоат ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва дарахт экиш кампанияларида иштирок этиш орқали ҳам экологик мувозанатни сақлашга масъулдир.
Сўнгги икки йил ичида компаниялар гуруҳи томонидан «Бойсун» ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш базаси ҳудуди гуллаб-яшнаётган боғга айлантирилди, «Яшил Макон» акцияси доирасида бошқа ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш базаларида ёш кўчатлар ўтқазилди, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги «Ғалаба» боғи хиёбони ҳудуди ободонлаштирилди ва Қарши шаҳридаги «Мурувват» мактаб-интернати уйи ёнига япон софораси экилди. Бу «сайёра ўпкасини» тиклаш бўйича қилинган барча ишларнинг фақат бир қисмидир.
Илгари дунёдаги энг катта кўллардан бири бўлган Орол денгизи кўп йиллар давомида антропоген таъсирлардан азият чеккан. Натижада сув юзаси 90 фоизга қисқарди ва экотизимга салбий таъсир кўрсатди. Бироқ, экология фаоллари, жумладан, ERIELL Group нинг Устюрт экспедицияси ходимларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари бу бетакрор гўзал масканнинг эртанги куни учун умид бахш этишмоқда.
2000 туп дарахт, жумладан, 250 туп шумтол, 250 туп қарағай ва 1500 туп саксовул ўтқазилгани нафақат жисмоний тикланиш, балки Оролбўйида ҳаётни қайта тиклаш истагини ҳам ифодалайди.
Устюрт экспедицияси мутахассислари қуёшнинг илк нурларидаёқ иштиёқ билан ишга киришишди. Кун охирига келиб, Оролбўйи ҳудудининг салмоқли қисми янги дарахтлар билан тўлдирилди.
«Дарахт экиш табиатнинг бетакрор гўшасини тиклаш ва ўзгартириш сари қадамдир. Ҳар биримизнинг вазифамиз экологик фаровонликка муносиб ҳисса қўшишдир. Келажак авлод учун экологик мувозанатни сақлаш учун биргаликда ҳаракат қилайлик», – деди Устюрт экспедицияси бош муҳандиси Рамбергенов Исабай Дусенбаевич.
Ёш дарахтлар, биринчи навбатда, Орол денгизи қирғоқларида тупроқни ушлаб туриш, эрозиянинг олдини олиш ва тупроқни кейинги нобуд бўлишдан асрашга ёрдам беради. Улар ҳавони тозалашга ва чангни ушлаб туришга қодир. Шу билан бирга, бу дарахт турлари қуруқ ва иссиқ чўл шароитида омон қолиш учун ноёб қобилиятга эга. Айнан шу фазилатлари туфайли улар ERIELL Group томонидан Орол денгизи экотизимини тиклаш учун танланган.
Шуни таъкидлаш керакки, экиш майдони суғориш учун сув таъминоти тизимига эга. Бу ёш дарахтларнинг илдиз отиши ва кучайишини таъминлаш учун зарур чорадир.
«ERIELL Group бундай катта ишда иштирок этаётганидан хурсандман. Орол денгизи тубига дарахт экиш стратегик аҳамиятга эга бўлган қарор бўлиб, ижобий ўзгаришларга олиб келиши, экотизимни тиклаш ва аҳоли ҳаётини яхшилашга хизмат қилади», – дейди Устюрт экспедициясининг кадрлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси Бегдуллаев Даулетбай Ғайратдинович.
Бундай тадбирларни амалга ошириш экологик мувозанатни сақлаш ва уни келажак авлод манфаати йўлида яхшилаш мақсадида бўлган бошқа корхона ва ташкилотлар ҳамда жисмоний шахсларга ўрнак бўлиши керак. Бир пайтлар гўзал бўлган Орол денгизи тубига кўчатлар экиш нафақат маҳаллий ўзгаришлар, балки сайёрамизнинг тикланишига бўлган умиднинг рамзидир.
Келгуси йилда ERIELL Group нефть-сервис компаниялар гуруҳи ташкил топганининг 20 йиллигини нишонлайди. Демак, олдинда бевосита фаолият билан бир қаторда, ижтимоий аҳамиятга эга тадбирлар билан ҳам боғлиқ кўплаб лойиҳалар турибди.
Instagram: @eriell.group
Реклама ҳуқуқи асосида
49views0replies
0

Комментарии