Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон франциялик ҳамкорлар учун доим очиқ, қандай лойиҳа бўлса, биз тайёрмиз — Мирзиёев

Ўзбекистон ва Франция етакчилари қўшма бизнес форумида иштирок этдилар.

95views0replies
0

president.uz

Эммануэль Макроннинг Ўзбекистонга расмий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Самарқанд шаҳрида қўшма бизнес форуми бўлиб ўтди. Унинг ишида икки давлат раҳбарлари иштирок этди.
Франция томонидан тадбирда ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик масалалари ва хориждаги француз фуқароларининг ишлари бўйича вазир-делегат Оливье Бешт, иқтисодиёт, молия, саноат ва рақамли суверенитет вазири ҳузуридаги саноат масалалари бўйича вазир-делегат Ролан Лескюр, “MEDEF International” бизнес уюшмаси бош директори Клод Имовен, Франция тараққиёт агентлиги бош директори Реми Риу қатнашди.
Бундан ташқари, тадбирда EDF, Voltalia, Total Energies, Orano, Eiffage, Veolia, SUEZ, Lactalis, Semai, Semmaris, Alstom, Airbus Helicopters, ATR, Vicat, Mobilitas, Boehringer Ingelheim, Thales, Aramine, Meridiame, Societe Generale, Natixis каби йирик компания ва банклар раҳбарлари иштирок этди.
Давлат раҳбари ўз нутқида етакчилар келгусида савдо ҳажмларини кескин ошириш, Франция компанияларининг инвестициявий фаолиятини фаоллаштириш масалаларига ҳар томонлама кўмаклашишга келишиб олганларини қайд этди. Тошкент шаҳрида “Business France” агентлигининг офисини очиш режалари қўллаб-қувватланди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция шериклигини кенгайтириш бўйича тўртта энг устувор йўналишни кўрсатиб ўтди ва қатор ташаббусларни илгари сурди.
Мамлакат “яшил” энергетикадек муҳим соҳада стратегик ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр экани таъкидланди. Бу борада EDF, Voltalia ва Total Energies компаниялари билан йирик лойиҳалар бошланган.
Кооперациянинг яна бир муҳим йўналиши сифатида стратегик хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ва илғор технологиялар асосида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш қайд этилди. Бу соҳада Orano компанияси билан шерикликни кенгайтириш режалари борлиги таъкидланди.
Навбатдаги муҳим йўналиш сифатида қишлоқ хўжалигида рақобатбардошликни ошириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга катта эътибор қаратилди. Шу муносабат билан мамлакатимиз ҳудудларида замонавий агрологистика мажмуаларини қуриш бўйича Франция томонидан билан фаол ҳамкорлик қилиниши қўллаб-қувватланди.
"Янги Ўзбекистонда ишлаш учун франциялик ҳамкорларимизга эшикларимиз доим очиқ эканини, қандай фойдали қўшма лойиҳаларингиз бўлса, амалга оширишга доим тайёрлигимизни таъкидламоқчиман", – деди Ўзбекистон раҳбари.
95views0replies
0

Комментарии