Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро ИИББга мурожаат қилиб, ўзининг номидаги машинани сотиб юборганлиги, аммо ўша машинанинг тезлик талабларини бузганлиги ҳақидаги жарима қарорлари уйига келаётганлигини билдирган. Натижада вилоят ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилган.
Аниқланишича, фуқаро олди-сотди ишларини қонуний тарзда нотариал идоралар орқали амалга оширмасдан, автомашинани бериб юборганлиги маълум бўлган.
"2021 йилда Vaz русумли автомобилимни сотиб олган шахс нотариусга борамиз, деб ваъда берди. Кейинчалик боришни хоҳламади. Сўнгра, у Даврон деган исмли йигитга, Даврон эса Бекмурод исмли йигитга ва автомобиль шундай тарзда 5-6 та инсонга сотиб юборилган",- дейди машинанинг собиқ эгаси.
Таъкидланишича, машинани охирги сотиб олган харидор номерни ҳар хил машиналарга қўйиб, радарга тушган. 101 та радарга тушиши натижасида 50 млн сўм жарима бўлган.
Қидирув ишлари сабаб машинани охирги бўлиб сотиб олган фуқаро аниқланди.
"Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилиши кўзда тутилган",- дейилади хабарда.