• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 ноября 2023

ЙПХ ходимини машина капотида "сайр қилдирган" ҳайдовчи қамалди — видео

Видеода акс этган ҳодиса бўйича иш судда кўриб чиқилди.

581
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Gentra ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг талабига бўйсунмай ходим устига машинани бошқаргани акс этган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ хабарига кўра, ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган ва Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилган. 

Суд ҳукмига кўра, ҳайдовчи МЖтКнинг 183 ва 194-моддасининг 2-қисми билан айбдор деб топилган ва унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Қайд этилишича, ҳайдовчи бундан аввал ҳам бундай ҳуқуқбузарликни содир этган. У қилган ишидан пушаймон эканини ва бу ишни қайта содир этмаслигини билдирди.

581
0