• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 1 ноября 2023

Макроннинг ташрифи сабаб Самарқандда қатор кўчалар ёпилади

Эртага Самарқанд шаҳрининг бир қатор кўчаларида автомобиллар ҳаракати чекланади.

382
0
UzNews.uz

Самарқандга Франция президентининг ташрифи сабаб 2 ноябрь куни қатор сиёсий тадбирлар ўтказилиши белгиланган. Шу муносабат билан шу куни Самарқанд шаҳрининг бир қатор кўчалари ёпилади. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Ибн Сино, Рудакий, Бўстонсарой, Мотрид, Садриддин Айний, Шохизинда, Университет хиёбони, Регистон, Мирзо Улуғбек кўчаларида, шунингдек, М-39 ва М-37 автомобиль йўлларининг Самарқанд шаҳар, Самарқанд, Оқдарё ва Пайариқ туманлари ҳудудидан ўтган қисмларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳаракат қатнови чекланган кўчаларда беморлар ва шошилинч тез тиббий ёрдамга зарурати борларга, шунингдек, фавқулодда вазиятлар ходимларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.

“Шунингдек, Самарқанд шаҳрига республикамизнинг бошқа ҳудудларидан, шунингдек, вилоятимизнинг шаҳар-туманларидан келаётган юртдошларимизга 2 ноябрь куни белгиланган режаларини бошқа кунга кўчиришлари тавсия этилади”, — дейилади хабарда.

382
0