Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда Фаластинни қўллаб-қувватлаш бўйича митинг ўтказган 3 киши қамалди — видео

Уч нафар йигит Telegram орқали “Амир Темур” хиёбонида митинг ўтказиш бўйича пост тарқатган. Йигитлар ноқонуний митинг вақтида қўлга олинган.

497views0replies
0

Видеодан кадр

29 октябрь куни Тошкентда Фаластинни қўллаб-қувватлаш бўйича ноқонуний митинг уюштирган ва унда қатнашгани учун уч шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
UzNews.uz'га маълум қилинишича, икки нафар Тошкент вилоятилик 2001 йилда ва қашқадарёлик 1997 йилда туғилган йигитлар Telegram'да “Фаластин-Қуддус” номли саҳифаси орқали Юнусобод туманидаги “Амир Темур” хиёбонида Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш бўйича 29 октябрь куни ноқонуний митинг ўтказилиши ва мазкур митингда иштирок этишни истовчилар мазкур манзилга келишлари тўғрисида пост қолдирилган.
29 октябрь куни мазкур йигитлар ноқонуний митингда иштирок этаётган вақтида ушланиб, унга нисбатан ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган. 30 октябрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида ушбу иш кўриб чиқилган.
Судда йигитлар қилган ишларидан пушаймонлигини ва бу иш бошқа қайтарилмаслигини билдиришган.
Ўқилган суд ҳукмига кўра, МЖтК 194-моддасининг (ИИО ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми ва 201-моддасининг (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) 1-қисми билан уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 1 баравари миқдорида (330 минг сўм) жарима ва 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
497views0replies
0

Комментарии