Тоғаев Ботир Нормаҳмадович Қашқадарёнинг Нишон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. У аввалроқ Қамаши тумани ҳокими сифатида ҳам фаолият кўрсатган.
Ҳайитмурадов Мухтор Қўлдошевич Қашқадарёнинг Муборак тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Мухтор Ҳайитмурадов Нишон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Каримов Анвар Расулович Сирдарёнинг Сайхунобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Анвар Каримов шу кунга қадар қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Сарвар Султонов Мирзаобод Сирдарёнинг Мирзаобод тумани ҳокими этиб тайинланди.
Сарвар Султонов айни кунга қадар Ширин шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.