Поиск
RUUZ

Политика

Эртага Франция президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Эммануэль Макрон билан Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

87views0replies
0

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Франция Президенти Эммануэль Макрон 1-2 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати маълум қилди.
Ташриф дастурига кўра, Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, уларда Ўзбекистон билан Франция ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
Таъкидланишича, савдо-иқтисодиёт, инновация, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари эътибор марказида бўлади.
Ўзбекистон ва Франция раҳбарлари икки мамлакатнинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари иштирокидаги қўшма бизнес форуми ишида ҳам иштирок этадилар.
Саммит якунида бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар ҳамда савдо-инвестициявий келишувлар тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.
87views0replies
0

Комментарии