• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 31 октября 2023

Ноябрь ойида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Синоптикларнинг ҳисоб-китобларига кўра, кузнинг сўнгги ойида баъзи жойларда ёғингарчилик нормадан кўп бўлиши кутилмоқда, ҳарорат -7 даражагача тушиши мумкин.

320
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, октябрь ойининг охирги кунида ёғиб ўтган ёмғир ва совуқдан сўнг, ноябрь қуруқ ва анча илиқ об-ҳаво билан бошланади.

Ойнинг биринчи беш кунлигида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол бироздан ўртача тезликкача эсади. 

1 ноябрда кундузи ҳаво ҳарорати +17...+19 даража бўлади, 2-5 ноябрь кунларига +21...+24 даражагача аста-секин кўтарилади. Фақат кечаси ва эрталаб +5...+10 даража бўлган ҳарорат билан салқин бўлиши кузатилади.

Кейинчалик, ойнинг охиригача, Ўзгидрометнинг дастлабки баҳолашига кўра, 2023 йил ноябрь ойида республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари +5...+10 даражадан 0...+5 даражагача, кундуз кунлари +15...+20 даражадан +7...+12 даражача ўзгариб туриши кутилмоқда. Совуқ ҳаво даврларида эса кечаси ва эрталаб -2...0 даражача бўлиши мумкин.

Республика шимолида анча паст ҳарорат фонида ҳарорат кечалари +2...+7 даражадан +2...-7 даражача, кундуз кунлари +10...+15 даражадан +7...+12 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Ушбу ноябрь ойида ёғингарчилик меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кўп бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида ёғади, совуқ даврларда эса қорга айланади.

320
0