Статистика агентлиги хабарига кўра, 2023 йил январь- сентябрь ойларида кўчиб кетганлар сони 181,1 минг кишини ташкил этмоқда. Шундан эркаклар сони 76,0 минг кишини, аёллар сони 105,1 минг киши.
Кўчиб кетганлар сони шаҳар жойларида 124,4 минг кишини, қишлоқ жойларида 56,7 минг кишини ташкил этган.
Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон 11 921 (81,3 фоиз), Россия 2 248 (15,3 фоиз), Қирғизистон 72 (0,5 фоиз), Жанубий Корея 71 (0,5 фоиз), Туркманистон 32 (0,2 фоиз) ва бошқа мамлакатлар 322 киши (2,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.
Шунингдек, кўчиб кетганларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимлаганда 10,4 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 81,4 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 8,2 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Кўчиб кетганларнинг ўсиш суръати энг юқори даражаси Қорақалпоғистон Республикасида 168,4 фоиз, Навоий вилоятида 143,7 фоиз, Бухоро вилоятида 121,4 фоиз, Хоразм вилоятида 115,9 фоиз ва Тошкент шаҳрида 115,4 фоиз қайд этилган.