Поиск
RUUZ

Спорт

Лионель Месси саккизинчи маротаба "Олтин тўп"ни қўлга киритди

Аргентиналик футболчи саккиз карра дунёнинг энг кучли футболчиси дея эътироф этилди.

77views0replies
0

АҚШнинг "Интер Майами" жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси France Football журнали талқинига кўра саккизинчи маротаба "Олтин тўп"ни қўлга киритди.
Овоз бериш натижаларига кўра "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар бўлган Лионель Месси, Килиан Мбаппе ("Пари Сен-Жермен") ва Эрлинг Холанд ("Манчестер Сити") кирган.
Жорий йил август ойидан буён аргентиналик футболчи Американинг "Интер Майами" клубида фаолият юритмоқда. Ўтган мавсумда "ПСЖ" билан Франция чемпиони бўлди. Месси Аргентина терма жамоаси таркибида Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида жаҳон чемпиони бўлди ва турнирнинг энг қиммат футболчиси сифатида эътироф этилди.
Маълумот ўрнида, Месси энг кўп "Олтин тўп" совринига эга чиққан футболчи сифатида рекордчи ҳисобланади. Саудиянинг "Ал-Наср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду бу совринни беш марта қўлга киритган.
77views0replies
0

Комментарии