Uzbekistan Airports хабарига кўра, Германиянинг Lufthansa авиакомпаниясининг Шанхайдан Франкфуртга учаётган LH729 йўловчи рейси икки йўловчининг жанжали туфайли Тошкент халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга келиб қўнди.
Экипаж самолёт олдига ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини чақиришни сўраган.
Бортида 206 нафар йўловчи бўлган Boeing 747-800 маҳаллий вақт билан 17:32 да фавқулодда қўнишни амалга оширди. Жанжал кўтарган йўловчилар рейсдан олиб ташланди.
Ҳаво кемаси Тошкентдан белгиланган аэропортга соат 20:36 да учиб кетди.