Поиск
RUUZ

Общество

Президент Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгичи қурилишини бориб кўрди

Қурилиш битгач, кўприкнинг эни 46 метрга етади. Бир кеча-кундузда 20 минг транспортни ўтказиш қобилиятига эга бўлади.

209views0replies
0

president.uz

Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ишлари билан танишди. Танишувни Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгичдан бошлади. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди. 
Маълумки, бу кўприк Бобур кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа йўли ва темир йўл устидан ўтади. Автомобиллар қатновига қулайликни ошириш мақсадида бу ерда аввалги кўприкка ёндош яна бир эстакада қурилмоқда. У йиғма монолит услубида бўлиб, сифат талабларига мос.
Қурилиш битгач, кўприкнинг эни 46 метрга етади. Бир кеча-кундузда 20 минг транспортни ўтказиш қобилиятига эга бўлади. Илгари бу кўрсаткич 9-10 минг атрофида эди.
Кўприк ёнида 2 та айлана, 4 та ёйсимон шаклдаги чиқиш-тушиш йўли барпо этилмоқда. Бу қайрилиб олиш хавфини йўқотиб, бошқа йўллардаги ҳаракатга қўшилишни осонлаштиради. Шунингдек, кўприк устида пиёдалар ва велосипедлар йўлаклари ҳам кенгайтирилди.
Айни кунларда Тошкент халқаро аэропорти халқаро терминал реконструкция қилинмоқда. Лойиҳага кўра, бинонинг ташқи ва ички кўриниши миллий тусда пардозланади, кириш-чиқиш йўлаклари кенгайтирилади. Меҳмонларни кутиб олиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун қулайликлар оширилади. Шунингдек, терминалга ёндош ҳудудлар ободонлаштирилади.
209views0replies
0

Комментарии