• 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 октября 2023

Ўзбекистондан Россияга экспорт қилинган 19 тонна хурмо қайтариб юборилди

Челябинск вилоятига кираётган хурмолар текширувдан сўнг Ўзбекистонга қайтариб юборилган.

793
0
Иллюстрация

Челябинск вилоятига Ўзбекистондан импорт қилинган хурмолар карантиндаги зарарли ҳашарот – Cомстоcк аниқлангани учун киритилмади. 19 тонналик партия Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Росселхознадзор ҳудудий бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

“Фитосанитария экспертизаси чоғида умумий оғирлиги 19 тонна бўлган хурмо партиясида Россияга киритилиши тақиқланган ҳашаротлар бўлган. Бу ўсимликларнинг кўп турларига таъсир қилади ва йўқ қилиш қийин” — дея аниқлик киритди назорат агентлиги.

Маҳсулот эгасига Россия Федерацияси қонунчилигида ўсимликлар карантини соҳасидаги талаблар тушунтирилди.

Маълумот учун, Cомстоcк — дунёнинг кўплаб мамлакатларида, шу жумладан Россия ва Евроосиё иқтисодий иттифоқида карантин мақомига эга бўлган хавфли ва йўқ қилиниши қийин бўлган зараркунанда. Бу жуда кенг полифагли ўсимлик бўлиб, турли хил экинларга зарар етказади.

793
0