• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 30 октября 2023

Энди Ўзбекистонга келган сайёҳлар телефонини 60 кун UZIMEI'дан ўтказмай фойдаланса бўлади

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан мобил қурилмаларни рўйхатга қўйишга доир қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

304
0
UzNews.uz

Қайд этилишича, хорижий сайёҳларнинг мобил қурилмалари IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказмасдан туриб, энди 60 кунгача мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Мазкур тартиб бунгача 30 кун эди.

Шунингдек, энди импорт қилувчилар томонидан олиб кирилган қурилмалар партияси “эркин муомалага чиқариш” (ИМ-40) божхона режимига расмийлаштирилмагунча, мазкур қурилмаларнинг IMEI кодлари тизимда рўйхатдан ўтказилишига йўл қўйилмайди.

Жисмоний шахслар томонидан халқаро почта ёки курьерлик жўнатмалари орқали олиб киритилган мобил қурилмалар тизим оператори ёки рўйхатга олувчисига шахсан мурожаат этиш орқали ёки тизим операторининг сайти орқали, мос равишда почта идентификаторининг штрих коди, календар штемпели бўлган конверт ва жўнатмани олувчининг ЖШШИР мавжуд шахсни тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда амалга оширилади.

Белгиланишича, энди жисмоний шахслар томонидан мобил қурилмаларни олиб киришда божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёрларидан қатъий назар, декларация тўлдирилади.

304
0