Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонаси фуқароларни гавжум тадбирларда қатнашмасликга чақирди

Айнан ўтган йилги Ҳеллоуин байрамида бир нафар ўзбекистонлик ҳам ҳалок бўлган эди.

76views0replies
0

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 29 октябрь куни Сеулнинг Итевон кўчасида Ҳеллоуин байрами нишонланиб, оммавий тиқилинч рўй берган эди. Натижада нафас қисилиши ва юрак тўхташидан 156 киши ҳалок бўлган, 196 нафари эса жароҳат олган. Ушбу фожиа натижасида Ўзбекистоннинг 1 нафар фуқароси ҳам вафот этган.
Шу муносабат билан, Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонаси ушбу давлатда бўлиб турган фуқароларга шу кунларда одамлар гавжум тадбирлар, турли хилдаги митинг ва намойишларда қатнашмасликни ҳамда ўзбекистонликлар иштирокида фавқулодда вазиятлар рўй берган ҳолатларда элчихонанинг қуйидаги масъул ходимларига зудлик билан қўнғироқ қилишларини тавсия қилади:

1. Консул Элёр Нишонов – 010-6802-1969
2. Вице-консул Азамат Болтаев – 010-2909-4334
3. Атташе Абдуманнон Исанов – 010-3213-4505

76views0replies
0

Комментарии