Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада электрдан ноқонуний фойдаланиб, давлатга 2,5 млрд сўм зарар етказган майнинг ферма аниқланди

Фуқаро паррандачилик цехида электр ҳисоблагичсиз майнинг қурилмалари, совитиш ва ёриткич мосламаларини ҳамда бошқа электр қурилмаларини ўрнатган.

68views0replies
0

het.uz/oz

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамда "Фарона ҲЭТК" билан Қўқон шаҳрида ўтказилган тунги рейд тадбири давомида шаҳарнинг "Аччиқкўл» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган паррандачилик цехида фуқаро М.Н. электр ҳисоблагичсиз, ўзбошимчалик билан майнинг қурилмалари, совитиш ва ёриткич мосламалари ҳамда бошқа электр қурилмаларини тўғридан-тўғри электр тармоғига улаган ҳолда, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, мазкур ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилди, дея хабар бермоқда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Ахборот хизмати.
Дастлабки қайта ҳисоб-китобларга кўра, М.Н. томонидан "Фарғона ҲЭТК" АЖ манфаатига 2,8 млн.кВт. ёки 2,5 млрд.сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан президентнинг тегишли қарорларига асосан ноқонуний фойдаланилган майнинг фермаларига нисбатан 5 баробар ўсувчи коэффициент қўлланиб, 12,3 млрд сўм маблағ ундиришга ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Ҳуқуқбузарга 5 баробар ўсувчи коэффициент билан жарима тариқасида 9,9 млрд сўм қўшимча ҳисоб-китоб қилинди.
Ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда.
68views0replies
0

Комментарии