• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 30 октября 2023

Латвияда Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси очилди

Ригадаги Ўзбекистон Савдо уйи раҳбари Ўзбекистон фахрий консули этиб тайинланди.

189
0
Дунё АА

27 октябрь куни Рига шаҳрида Ўзбекистон элчиси Қадамбай Султонов, Латвия Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби ўринбосари Анжейс Вилумсонс, давлат идоралари, бизнес ва идоралар вакиллари иштирокида Ўзбекистон фахрий консулхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар бермоқда.

Ригадаги Ўзбекистон Савдо уйи раҳбари, Outdoor Media асосчиси ва раҳбари Владимир Галперин Ўзбекистон фахрий консули этиб тайинланди. Маросим давомида унга тегишли консуллик патенти топширилди.

Янги фахрий консул Латвияда жойлашган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, латвиялик сармоя ва сайёҳларни республикага жалб этиш, мамлакат бозорларига маҳаллий маҳсулотлар экспортини кўпайтириш жараёнларида фаол иштирок этади. Латвия ва бошқа Болтиқбўйи мамлакатлари меҳнат миграциясини тартибли ташкил этиш, маданий-гуманитар ва бошқа алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашмоқда.

189
0