Поиск
RUUZ

Общество

Афғонистон Ўзбекистондан йўл учун транзит тўловини камайтиришни сўради

Толибон вакилига кўра, Афғонистон МО давлатлари билан савдо ва транзит мақсадида Ўзбекистон йўлларидан кўпроқ фойдаланади. Аммо, бу транзит тўлови бошқа йўналишларга нисбатан юқори.

450views0replies
0

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация Толибон ҳукумати бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари мулла Абдул-Ғани Барадар билан учрашди.
Учрашувда транспорт, конларни техник қазиб олиш, сув хўжалиги, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистонда афғон ёшлари учун олий таълим каби масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Бош вазир департаментининг иқтисодий ўринбосари Афғонистон Марказий Осиё давлатлари билан савдо ва транзит мақсадида Ўзбекистон йўлларидан кўпроқ фойдаланаётганини қўшимча қилди. Бу йўналишда Афғонистон юклари учун транзит тўлови бошқа йўналишларга нисбатан юқори, буни камайтириш сўралди.
Мулла Соҳиб жанобларига кўра, Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасида мувозанатли савдо балансига эга бўлиши учун Афғонистоннинг Ўзбекистонга экспорти сезиларли даражада ошиши маъқул ва шу муносабат билан Ўзбекистон Афғонистон учун алоҳида имтиёзли тарифларни кўриб чиқиши керак.
Жамшид Хўжаев ўз нутқи давомида Ўзбекистон Афғонистон билан қишлоқ хўжалиги, транспорт, темир йўл, савдо, транзит, сув хўжалиги ва тоғ-кон саноати соҳаларида ҳамкорлик қилишга тайёр эканини таъкидлади.
Хўжаевнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон томони Афғонистоннинг Ўзбекистонга экспортини кўпайтириш бўйича савдо йўллари харитасини яратган. Унга кўра икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб уч миллиард долларни ташкил этади.
Шунингдек, у афғон тадбиркорлари ва ҳайдовчилари учун виза олишга зарур қулайликлар яратилганини, шунингдек, катта марказ тақдим этилишини айтди.
450views0replies
0

Комментарии