• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 29 октября 2023

Эртага Тошкентнинг иккита та туманида газ икки кунга ўчирилади

Мирзо Улуғбек ҳамда Юнусобод туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

401
0
UzNews.uz

"Ҳудудгаз пойтахт" ГТФ Матбуот хизматининг хабарига кўра, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари сабаб жорий йилнинг 30 октябрь куни 08:00 дан 31 октябрь куни соат 20:00 га қадар қуйидаги манзилларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:

Юнусобод туманида:

— Юнусобод-2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18 ва 19-даҳалари;

— "Анорзор", "Шаҳристон", "Кулолқўрғон", "Туркистон", "Бободеҳқон", "Обод" маҳаллалари қисман;

— Мойқўрғон, Регистон, Мирзааҳмедова кўчалари ҳамда ТошГРEС миттитуманидаги хонадонлар.

Мирзо Улуғбек ҳамда Юнусобод туманларида жойлашган улгуржи истеъмолчилар:

— 1-сонли қозонхона;

— "Юнусобод метан", "Эдем" болалар уйи, "Дрим газ", "Хубит газ", "Лазиз савдо", "Алекс Плоя бизнес", "Делюкс транс сервис", "Нак Абсолют" автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГНКС);

— "Деутсче Кабель АГ", "Тошкент файз агро", "Macro”" МЧЖлари;

— New Medical Services клиникаси;

— 19-даҳа рўпарасидаги маиший хизмат мажмуаси.

Шунингдек, Юнусобод туманидаги қатор манзилларда газ босими пасайиши кутилмоқда.

401
0