Поиск
RUUZ

Назначения

Сенат Сурайё Раҳмоновани Болалар омбудсмани лавозимига сайлади

Аввалроқ, унинг номзоди депутатлар томонидан тасдиқланган эди.

78views0replies
0

Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман лавозимига Раҳмонова Сурайё Маҳмудовна номзоди тасдиқлангани ва мазкур қарор Олий Мажлис Сенатига кўриб чиқиш учун юборилгани ҳақида хабар берган эдик.
Олий Мажлис Сенатининг қирқ олтинчи ялпи мажлисида Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини (Болалар омбудсманини) сайлаш тўғрисидаги масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати маълум қилди.
Сенат томонидан Раҳмонова Сурайё Маҳмудовнани Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, С. Раҳмонова 1-даражали адлия маслаҳатчиси, юридик фанлар доктори, профессор. У узоқ йиллар мобайнида юридик олий таълим ташкилотларида, шунингдек, суд ва прокуратура органлари тизимида фаолият кўрсатиб келган. 
78views0replies
0

Комментарии