• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 28 октября 2023

ДХХ Сурхондарёдаги чегарада 90 кг наркотик аниқлади — видео

Ўзбек-тожик давлат чегарасида 4 дона рюкзакда "героин", "опий" ва "гашиш" моддалари топилди.

28 октября 2023
189
0
Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тожикистондан олиб келинган катта миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди. Бу ҳақда ДХХ хабар бермоқда. 

Жумладан, ўзбек-тожик давлат чегарасининг Сариосиё тумани Чашма қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмида 4 дона рюкзакда 39 кг 409 гр "героин", 35 кг 745 гр "опий" ва 14 кг 545 гр "гашиш" моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу умумий оғирлиги 89 кг 699 гр бўлган гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

28 октября 2023
189
0