Поиск
RUUZ

Общество

Республикада 2,4 миллионта хонадоннинг эгалик ҳужжати йўқ

Президент давлат рўйхатидан ўтмаган уй-жойларга мулк ҳуқуқини бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

6454views0replies
0

president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 27 октябрь куни ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматларини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, топографик ўлчовлар учун Кадастр агентлиги махсус самолёт ва аэрофотокамера, 112 та дрон билан таъминланди. Соҳани рақамлаштириш учун 6 та ахборот тизими ва маълумотлар маркази ишга туширилди.
Аммо, 146 минг километр ички йўллар ва атрофидаги ерларнинг ҳужжати йўқ. Сув хўжалигида ҳам шу аҳвол. Сув ҳавзалари, канал ва коллекторлар атрофидаги бўш ерларни аукцион орқали аҳоли ва тадбиркорларга бериш мумкин. Лекин бугунги кунда 827 минг гектар сув фонди ерларидан фақат 380 минг гектарининг кадастр ҳужжатлари бор.
Шу боис йўл ва сув фонди ерлари кадастрини якунлаб, улардан фойдаланишга шароит яратиш бўйича кўрсатма берилди. Бу орқали 1 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш мумкинлиги таъкидланди.
Ҳисоб-китобларга кўра, республикада 2,4 миллионта хонадоннинг эгалик ҳужжати йўқ. Уларнинг кадастр ҳужжати қилинса, одамларга ҳуқуқий, иқтисодий замин бўлади. Шу боис ҳужжатсиз уй-жойларга эгалик ҳуқуқини бериш бўйича қонун лойиҳасини якунига етказиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, аҳоли узоқ йиллардан буён уй-жой сифатида фойдаланиб келаётган, лекин ҳужжатда қишлоқ хўжалиги ерлари бўлиб қолаётган 817 минг гектар ерни хатловдан ўтказиб, ер тоифасини ўзгартириш таклифи билдирилди.
6454views0replies
0

Комментарии