Поиск
RUUZ

Общество

Сирдарёда 150 донадан ортиқ қалбаки долларларни сотаётганлар ушланди

101 дона 50, 33 дона 100 ва 1 дона 20 АҚШ долларлари ашёвий далил сифатида олинган.

99views0replies
0

UzNews.uz

Янгиер шаҳрида қалбаки АҚШ долларларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Янгиер шаҳар "А.Жомий" МФЙ ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.
Фуқаролар А.А. ва К.Н. қалбаки 8 370 АҚШ долларини фуқаро А.А.га ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ушланиб, 101 дона 50 АҚШ доллари, 33 дона 100 АҚШ доллари ва 1 дона 20 АҚШ доллари кўринишидаги қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.     
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
99views0replies
0

Комментарии