Panorama Airways авиакомпаниясининг Тошкент – Мадина йўналиши бўйича UZP-361 рейсини амалга ошираётган самолёт парвоздан икки соат ўтиб Тошкент аэропортига қайтиб келди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар қилди.
Маҳаллий вақт билан соат 13:37 да бортида 377 йўловчиси бўлган самолёт Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Техник сабабларга кўра учиш аэропортига қайтиш ҳақидаги қарор экипаж томонидан қабул қилинган.