• 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 октября 2023

Энди рақамни ўзгартирмаган ҳолда “симкартани” ўзгартириш мумкин

Ўзбекистонда абонент рақамини кўчириш хизмати (MNP) ишга туширилди.

786
0
UzNews.uz

Ўзбекистон мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириш хизмати (MNP) ишга туширилди. Бу ҳақда “ICTWEEK UZBEKISTAN – 2023"да маълум қилинди. 

Эндиликда абонентлар мобил алоқа операторларининг хизмат кўрсатиш сифатига қараб исталган компанияни танлаши мумкин. Бу жараёнда мобил алоқа абонентларига улар бошқа операторга кўчганда ўз абонент рақамини сақлаб қолиш имконияти тақдим этилади.

Дастлабки босқичда жисмоний шахслар ўзи ўтишни хоҳлаган мобил алоқа оператори офисига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этади ҳамда мобил рақами кўчирилган янги сим картани олиб кетади.

Келгусида абонентларга қулайлик яратиш мақсадида масофадан туриб, онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали абонент рақамини кўчиришга ариза юбориш хизмати йўлга қўйилади.

786
0