• 11 809 сум
    -12.42
  • 13 404 сум
    -15.28
  • 142 сум
    1.72
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 809 сум
    -12.42
  • 13 404 сум
    -15.28
  • 142 сум
    1.72
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 27 октября 2023

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди — Ўзгидромет

Синоптикларнинг маълум қилишича, шанба ва якшанба кунлари ҳарорат +29 даражагача чиқади.

559
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати +20...+25 даража атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва якшанба куни кундузи ҳаво +26...+29 даражагача чиқади.

Шунингдек, қуруқ ва илиқ об-ҳаво республика бўйича ва 30 октябрь душанба куни ҳам сақланиб туради.

Пойтахтда 27-29 октябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бугун кундузи +22...+24 даража, шанба куни +24...+26 даража, якшанба куни +26...+28 даража бўлади. Ҳарорат кечалари +9...+12 даража атрофида бўлади.

559
0