Поиск
RUUZ

Общество

Метродаги қурилиш ишлари сабаб 3 та бекат вақтинчалик ёпилади

Поезд қатнови тўхтатиладиган ҳудудда бепул автобуслар йўлга қўйилади.

194views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент метрополитени “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг II босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) метро бекатларида қурилиш ишларининг сўнги босқичи амалга оширилмоқда. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК Ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, ушбу янги бекатларни йўналишдаги мавжуд бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш мақсадида, жорий йилнинг 3-5 ноябрь кунлари 3 кун муддатга, “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг Толариқ (10-бекат), Хонобод (11-бекат) ва Қурувчилар (12-бекат) бекатларида поездлар ҳаракати тўхтатилади.
Бу кунларда “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишида поездлар ҳаракати "Технопарк" (Дўстлик-2) — "Қиёт" (9-бекат) бекатлари оралиғида ташкил этилади.
Таъкидланишича, "Қиёт" (9-бекат) - "Қурувчилар" (12-бекат) бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.
194views0replies
0

Комментарии