Поиск
RUUZ

Общество

Янги электр қувватларни ишга тушириб, тўлиқ модернизациялашга $52 млрд инвестиция зарур — Президент

Шавкат Мирзиёев 2026 йилга қадар, электр энергияси талаб ва таклиф асосида шаклланадиган эркин бозор ишга тушишини таъкидлади.

117views0replies
0

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида энергетика бозори регулятори фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот ўтказилди.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда жами қувватлар 85 млрд киловатт соатга етган. Келгуси йилларда яна 20 гигаваттлик қувватларни ишга тушириш мўлжалланган. Етти млрд доллар хусусий сармоя эвазига 9 гигаватт қувват яратиш режалаштирилган.
Қолаверса, электр ишлаб чиқариш ҳажмини камида 120 млрд киловатт соатга етказиш мақсад қилинган. Янги қувватларни ишга тушириш ва тармоқларни тўлиқ модернизациялашга 52 млрд доллар инвестиция зарурлиги ҳисоб-китоб қилинган.
Унга кўра, 2026 йилга бориб, электр энергияси талаб ва таклиф асосида шаклланадиган эркин, улгуржи бозор ишга тушади. Шу билан бирга, норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш, бозор инфратузилмасини яратиш, энергетика тизимини энг қуйи бўғинига қадар рақамлаштириш, инсон омилисиз реал вақтда ишлайдиган ақлли бошқарув тизимини (SCADA) жорий этиш зарур.
Кўплаб давлатларда бу ислоҳотлар учун 15 йил вақт кетган. Республикада буни уч босқичда, 2030 йилгача якунлаш режалаштирилган.
Шунингдек, ягона электр савдоси платформасини яратиш ва 2024 йил якунига қадар уни синовдан ўтказиб, ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Президент энергетика бозорини эркинлаштириш жараёнида электр энергиясини аҳолига республиканинг барча ҳудудларида 2035 йилга қадар бир хил нархда сотилиши талабига ҳамда тарифларни белгилашда ижтимоий ҳимоя принципига қатъий риоя этиш шартлигини таъкидлади.
Тақдимотда кўриб чиқилган масалалар юзасидан соҳа масъулларига қатор топшириқлар берилди.
117views0replies
0

Комментарии