• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 октября 2023

Ўзбекистон аёлларга яратилган шароит бўйича қўшниларидан ортда қолмоқда — WPS Index

Аёллар хотиржамлиги ва хавфсизлиги индекси рейтингида Ўзбекистон 177 та давлат ичида 94-ўринни эгаллади.

322
0
UzNews.uz

Аёллар хотиржамлиги ва хавфсизлиги индекси (Women Peace and Security Index) аёлларнинг жамиятдаги ўрни бўйича давлатлар рейтингини эълон қилди.

Мазкур рейтингда жами 177 та давлат ўрин олган бўлиб, улар аёллар хавфсизлиги, жамият ишларига аралашиши ва уларга нисбатан адолат мезонлари бўйича сараланган.

Ўзбекистон рейтингнинг 94-ўрнидан жой олган. Қайд этилишича, Тожикистон (90-ўрин), Қозоғистон (80-ўрин) Туркманистонда (58-ўрин) Ўзбекистонга қараганда аёлларга яхшироқ шароит яратилган.

Рейтингга кўра, дунёда аёлларга бўлган энг яхши шароит Дания (1-ўрин), Швейцария (2-ўрин) ва Швецияда (3-ўрин). Аёллар энг кўп азият чекадиган мамлакатлар эса Афғонистон (177-ўрин) деб топилган.

322
0