Тошкентда эр-хотин она-болани калтаклагани, калтакланган қиз 8 ойлик ҳомиладор эканлиги айтилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати UzNews.uz'га маълумот берди.
Аниқланишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 19 октябрь куни содир бўлган. 1997 йилда туғилган Ш.М. (аёл) ва унинг турмуш ўртоғи 1989 йилда туғилган Ш.М. Шайхонтоҳур тумани Хадра тор кўчаси олдида танишлари 1993 йилда туғилган М.Р. ва унинг онаси 1960 йилда туғилган Р.Р.лар билан ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашган.
8 ойлик ҳомиладор эканлиги айтилган калтакланган аёл ҳозирда шифокор назоратида. Унга етказилган жароҳатнинг оғирлик даражасини аниқлаш бўйича судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади", дейилади маълумотда.