Поиск
RUUZ

Общество

ДХХ 3 та вилоятда наркосавдогарларни қўлга олди — видео

Хоразмда 6 кг, Бухоро ва Тошкент вилоятларида эса 3 кг наркотикни сотмоқчи бўлганлар ушланди.

79views0replies
0

Видеодан кадр

ЎзАнинг хабар беришича, Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Cobalt тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, унинг салонида жами 6 бўлакда 3 кг 982 гр “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. 
Тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур шахс Тожикистондан келтирилган ушбу ажал оғусини Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида яшовчи 2 нафар фуқародан олганлиги маълум бўлиб, Хазорасп туманидаги меҳмонхонанинг улар жойлашган хонасидан сотиш учун мўлжалланган 1 кг 952 “опий” моддаси ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу гиёҳвандлик воситасини сотиб олган вақтларида яна 2 нафар хазорасплик наркосавдогарлар ушланди.
Бухоро вилоятида қайд этилган ҳолатда эса Ғиждувон туманида яшовчи, 1973 ва 1975 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро Бухоро шаҳрида 1 кг 224 гр “опий” моддасини 50 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ушланди.
Бундан ташқари, Бўка тумани ҳудудида ҳаракатланаётган Nexia тўхтатилиб, текширилди.
Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган, Фарғона вилоятининг Бағдод туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро ёнида 1 кг 913 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Ушбу модда тожикистонлик наркокурьерлар томонидан контрабанда йўли билан Тошкент вилоятига олиб келиниб, хуфия жойга қолдириб кетилган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
79views0replies
0

Комментарии