• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 26 октября 2023

Тошкентда юқори тезликда электрокарни бошқарган аёл 4 та автомобилни пачоқлади

Hyundai автомашинаси орқага ҳаракатланаётган вақтда электромобиль ҳайдовчиси катта тезликда унинг ортидан келиб урган.

26 октября 2023
783
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳридаги кўчаларнинг бирида Hyundai автомашинаси орқага ҳаракатланаётган вақтда юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган электромобиль унинг ортидан келиб урилиб, яна 4 та автомашинани пачоқлагани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати муносабат билдирди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматининг UzNews.uz'га маълум қилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 31 март куни соат 01:30 атрофида Миробод туманида содир бўлган. Weltmeister электромобилида ЙТҲ содир этган ҳайдовчи 53 ёшли аёл киши бўлган.

ЙТҲ содир этган ҳайдовчи автомашинасида Damas, Spаrk, Lacetti ҳамда Ваз-2106 автомашиналарини ҳам пачоқлаган.

Ушбу ЙТҲ натижасида 2 нафар ҳайдовчи ва 1 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

26 октября 2023
783
0