Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада хизмат хонасида қарта ўйнаган ҳокимлик ходими ишдан кетди

Қарта ўйнаётгани акс этган сурат тарқалганидан сўнг мансабдор ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзган.

155views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, Фарғона вилояти Учкўприк тумани Молия бўлими бошлиғи ва ҳоким ёрдамчилари хизмат хонасида қарта ўйнаётгани акс этган сурат тарқалганди.
Суратдаги Учкўприк тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ўринбосари Дилшодбек Далиев билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Дилшодбек Далиев ўзининг Facebook'даги саҳифасида 24 октябрь куни ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзганини билдирган.
"Беайб парвардигор. Тан олиш ҳам марднинг иши. Аллоҳ назаридан қолмасам бўлди. Мен ўзимни оқламоқчи эмасман. Хато қилган бўлсам, қонун олдида жавоб бераман. Мард бўлиб аризамни ёзиб, кеча ишдан кетганман. Расм эски. 26 август, шанба - дам олиш кунида олинган", - деб ёзди у.
Туман ҳокимлиги сурат тарқалган куни ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилаётганини маълум қилганди. Ҳозирча ҳодиса юзасидан расмий маълумот берилмаган. Суратда акс этган қолган шахслар ҳақида ҳам маълумот берилмаган. 
155views0replies
0

Комментарии