Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда ичида одамлар бўлган лифтининг "қулаши" бўйича расмий изоҳ берилди

Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

1387views0replies
0

t.me/Hokimiyat_MirzoUlugbek

Тошкентдаги бинолардан бирида ичида одамлар бўлган лифт 9-қаватдан қулаб тушгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 24 октябрь куни 253-уйнинг 2 йўлагида ўрнатилган "SIGLEN" русумли 2020 йилда ишлаб чиқарилган кўтариш қобилияти 1000 кг бўлган лифт қурилмасидан ушбу уйда яшовчи фуқаролар фойдаланиш даврида лифтга белгиланган тартибда техник хизмат кўрсатилмагани сабабли шахта кабинаси эшиклари конактлари бўшаб қолган ҳамда ташқаридан қўл ёрдамида очилиши натижасида лифт шахта эшиги хавфсизлик мосламаси ишга тушган, натижада лифт дарҳол тўхтаб қолган.
"Ўрганиш давомида лифт тушиб кетмагани, аксинча тегишли хавфсизлик қурилмаси ишга тушиб дарҳол тўхтагани аниқланди. Ҳозирда махсус ташкилот томонидан барча камчиликлар бартараф этилмоқда. Лифт такроран синовдан ўтказилмоқда. Содир бўлган ҳолат бўйича жабрланганлар мавжуд эмас", - дейилади хабарда.
1387views0replies
0

Комментарии