Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Матбуот хизмати хабар қилди.
"Манас" халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бахит Торобоев кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Абдулла Арипов жорий йилнинг 26 октябрь куни Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгаши ва Евроосиё Ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги мажлисларида иштирок этади.




