• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 октября 2023

Ўзбекистонда 8 ой ичида 90 нафарга яқин бола заҳарланди

414 нафар фуқарода заҳарланиш қайд этилди. 3 киши вафот этди.

44
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида 39 та ҳолатда гуруҳли заҳарланиш қайд этилиб, уларда 414 нафар фуқаро жабрланган, 3 нафари вафот этган. Жабрланганларнинг 86 нафари болаларни ташкил қилади. Бу ҳақда Санитария-гигиена бошқармаси овқатланиш гигиенаси бош мутахассиси Абдураҳмон Исмаилов хабар берди. 

Қайд этилишича, заҳарланиш ҳолатларининг – 21 таси (53,8 фоизи) ботулизм, 1 таси МТТ (2,5 фоизи 13 таси (23,0 фоизи) овқаттоксикинфекцияси ва 1 таси (2,5 фоизи кимёвий заҳарланишларга тўғри келади.

21 та ҳолатда уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида юзага келган "Ботулизм" касаллигининг 3 таси Жиззах, 6 таси Самарқанд ва 6 таси Фарғона вилоятларига тўғри келади.

Қайд этилган овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг келиб чиқиши сабаблари таҳлил этилганда:

— умумий овқатланиш объектлари, нодавлат таълим муассасалари ошхоналари санитария қоида ва меъёрлари талабларига мос келмаган ҳолда фаолият юритаётганлиги;

— ошхоналарнинг жиҳозлар билан тўлиқ таъминланмаган ва мавжудлари эса маънан эскирган ёки носоз ҳолатда эканлиги;

— таом тайёрлаш учун сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлатилиши;

— умумий овқатланиш объектлари ошпазларининг кўпчилиги соҳа бўйича ўқимаганлиги, уларнинг таом тайёрлаш технологияларини, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва реализация қилиш қоидаларини билмаслиги аниқланди.

44
0