Поиск
RUUZ

Общество

"Тахтақорача" довонида янги туннель қурилади

"Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" йўлининг Қашқадарёдан ўтган 100 километр қисмини таъмирлашга 122 млн доллардан ортиқ маблағ ажратилади.

1071views0replies
0

Qashqadaryogz.uz

Шавкат Мирзиёев иштирокида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, 1 январдан бошлаб Шаҳрисабз аэропортига янги ATR самолёти парвозлари йўлга қўйилиб, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва водий вилоятларига маҳаллий рейслар кўпайтирилади. Тошкент-Қарши йўналишида авиарейслар ҳафтасига 2 мартадан 7 мартага оширилади.
Натижада, авиачипталар нархи 2 баробар арзонлашади, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқими эса 3 баробар кўпаяди.
Давлат раҳбари томонидан мутасаддиларга "Тахтақорача" довонидан ўтиш талабларини енгиллаштириш топширилди.
"Келгуси йилда "Тахтақорача" довонида янги туннель ва йўл қуриш лойиҳаси бошланади. Хитойлик инвесторлар билан бирга Самарқанд билан Шаҳрисабзни боғловчи 30 километр йўлни таъмирлаш ишлари бошланади", - дейилади хабарда.
Шунингдек, "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" йўлининг Қашқадарёдан ўтган 100 километр қисмини таъмирлашга 122,5 миллион доллар жалб қилинади.
Умуман, келгуси йилда хорижий сайёҳларни 500 мингтага етказиш вазифаси қўйилди.
1071views0replies
0

Комментарии