Поиск
RUUZ

Общество

Yandex Go Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди

Хизмат 1 декабрга қадар серверларда маълумотларни қайта ишлашни ҳам маҳаллийлаштиришни режалаштирган.

128views0replies
0

Иллюстрация

Yandex Go такси хизмати Ўзбекистонда солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда UzNews.uz'га компаниянинг МДҲдаги раҳбари Кирилл Свинцов хабар берди.
Қайд этилишича, компания республика қонунчилигига мувофиқ ишлайди ва аллақачон маҳаллий юридик шахсни рўйхатдан ўтказган. 1 декабрга қадар Ўзбекистон серверларида маълумотларни қайта ишлаш ҳам маҳаллийлаштириш режалаштирилган.
"Бу хизмат маҳаллий компания томонидан тегишли солиқларни ҳисобга олган ҳолда тақдим этилишини англатади. Ҳозир жараёнларни йўлга қўйяпмиз", - деди Свинцов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Солиқ қўмитаси Yandex Go компаниясига огоҳлантириш берганди. Унга кўра, агар компания Ўзбекистонда 1 декабрга қадар солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтмаса ва белгиланган солиқларни тўламаса мамлакатда ушбу хизмат блокланиши маълум қилинган. 
128views0replies
0

Комментарии